Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Қоҳира университети филиали ташкил этилиши мумкин
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси раҳбарияти Қоҳира университетининг янги тайинланган ректори профессор Муҳаммад Сомий Абдулсодиқ билан учрашув ўтказди.
Фото: Kun.uz
Мулоқот чоғида Қоҳира университети ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ўртасида яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда ўзбек тилини ўрганаётган мисрлик талабаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Миср томони Қоҳира университети кутубхонасида ўзбек тили ва адабиёти бурчагини ташкил этиш таклифини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, ўзбек ва араб тили ўқитувчилари ҳамда ўзаро талабалар алмашиш, Ўзбекистонда Қоҳира университети филиалини ташкил этиш, ҳамкорликда дарсликлар тайёрлаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ректор Муҳаммад Сомий Абдулсодиқ Қоҳира университетида 2025 йил феврал ойида бўлиб ўтадиган Адабиёт ва маданият ярмаркасига мамлакат вакилларини иштирок этишга таклиф қилди.
Мавзуга оид
14:33 / 27.02.2026
Таълим масканими ёки диплом фабрикаси: олий таълимда бугун стандартлар қандай?
07:49 / 21.02.2026
Ўқишга тўланган контракт пулининг 12 фоизини қандай қайтариб олиш мумкин?
13:04 / 20.12.2025
Навоийда университет мансабдори пора билан ушланди
11:07 / 15.12.2025