Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда бир ойда 97 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилди
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ноябр ойи давомида 2,9 мингта табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлади.
Фото: Ҳудудгазтаъминот
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ноябр ойи давомида 3 мингга яқин тадбирлар ўтказилиб, 2,9 мингта табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда акциядорлик жамояти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, аниқланган ҳолатлар бўйича жами 97,1 миллиард сўмлик 42,4 миллион куб метр табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Шу билан бирга, ноябр ойида суюлтирилган газ таъминотида 1,5 минг дона маиший газбаллонлари ноқонуний сақланаётгани аниқланган 23 та «бункер» фаолиятига чек қўйилган. Бунинг натижасида аҳоли истеъмолчиларига йўналтирилиши лозим бўлган 20,3 тонна суюлтирилган газ ҳажмлари талон-торожининг олди олинган.
«Аниқланган ноқонуний ҳолатлар ва қоидабузарликлар ҳамда уларга алоқадор шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, барча материаллар ҳуқуқий баҳо берилиши учун ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Фарғона шаҳридаги иссиқхона ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, 1,6 млрд сўмлик зарар етказгани, Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида фуқаро МФЙда жойлашган новвойхонасида ерости ўтувчи табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:51 / 04.12.2025
Энергетика вазирлиги яратгани иддао қилинган мобил илова хусусий тадбиркорга тегишли бўлиб чиқди
13:20 / 03.12.2025
ЕИ 2027 йилгача Россия газидан тўлиқ воз кечиш режасини келишиб олди
10:42 / 03.12.2025
ЕИда газ захиралари кам бўлишига қарамай, нархлар пасаймоқда
18:45 / 30.11.2025