Жаҳон | 12:32 / 06.12.2024
4345
3 дақиқада ўқилади

ГФР Мудофаа вазирлиги: РФ танк ишлаб чиқариш бўйича Европадан олдинда

Россия Европа, жумладан Болтиқ денгизи минтақаси учун энг катта ҳарбий хавф туғдиради, деди Германия мудофаа вазири Борис Писториус.

Фото: Donat Sorokin/Tass/dpa/picture alliance

Россия танклар ишлаб чиқариш бўйича Европадан сезиларли даражада устундир, деди Германия мудофаа вазири Борис Писториус 5 декабр, пайшанба куни Бундестагда сўзлаган нутқида. Унга кўра, Москвадан ҳарбий таҳдид кучаймоқда. «Россия ўз иқтисодини бутунлай ҳарбий базага айлантирди ва қуролли кучларини ҳар йили 1000-1500 та танк билан таъминлайди. Бу Европанинг энг йирик беш давлатини жамлагандан қарийб икки баравар кўп», — дейди Писториус. «Шуниси аниқки, Россия бизнинг хавфсизлигимиз учун энг катта таҳдид ва яқин келажакда шундай бўлиб қолади», — дея қўшимча қилди у.

Германия ҳукуматининг учта қонун лойиҳаси

Германия ҳукумати Бундестагга учта қонун лойиҳасини тақдим этди. Улардан бири Литвада жойлаштириладиган Бундесвер бригадаси ҳарбий хизматчилари ва давлат хизматчиларининг маошларини оширишга қаратилган. Иккинчи ҳужжат Берлин ва Вилнюс ўртасидаги ушбу бригадани жойлаштириш бўйича ҳукумат келишувини тартибга солади. Учинчи қонун лойиҳасида Германия расмийларининг олдиндан рухсатисиз бошқа давлатда, масалан, Россия ёки Хитойда ишлаган собиқ немис ҳарбийлари учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Болтиқ денгизидаги РФ кемаси экипажи Бундесвер вертолётини ўққа тутди

Болтиқ денгизидаги Россия кемасининг экипажи Бундесвер вертолётини ўққа тутди. Ҳодиса ўтган ҳафта содир бўлди, деб хабар берди dpa агентлиги 5 декабр куни Брюсселдаги манбаларга таяниб.

Германия фрегати бортидаги вертолёт разведка миссиясини бажараётган эди, деб ёзади dpa мудофаа доираларидаги манбаларга таяниб. Россия танкерига РФ ҳарбий кемаси ҳамроҳлик қилган, дея таъкидланади қўшимча равишда.

Шу куни Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилиши чоғида Болтиқбўйида рўй берган воқеани қисқача айтиб ўтди ва тафсилотларни келтирмади. Бербок Россиянинг «соядаги флоти» деб аталадиган кемалари Болтиқ денгизида Россия Федерациясига қарши санкцияларни четлаб ўтишда иштирок этаётганини таъкидлади ва минтақада муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш учун патруллар сонининг кўпайишини эълон қилди.

Dpa агентлигининг таъкидлашича, сигнал ракеталаридан фойдаланишга фақат фавқулодда вазиятларда рухсат этилади. Воқеага Россиянинг қайси кемаси алоқадорлиги аниқлаштирилмаган. Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш учун танкердан фойдаланиш эҳтимоли ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди