Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асад оиласи билан Россияга учиб келди — ТАСС
Россия ҳукумати Сурия собиқ президенти ва унинг оиласига бошпана тақдим этди.
Башар Асад оиласи билан бирга Россияга учиб келди. Бу ҳақда «ТАСС» давлат ахборот агентлиги Кремлдаги манбасига таяниб хабар берди.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, Россия ҳукумати Сурия собиқ президенти ва унинг оиласига бошпана тақдим этган.
Таъкидланишича, Сурия мухолифати етакчилари Россия ҳарбий базалари ва дипломатик муассасалари хавфсизлигини кафолатлаган. Манбанинг қайд этишича, РФ Суриядаги вазиятни тартибга олиш учун БМТ воситачилигида музокараларни қайта тиклаш керак деб ҳисоблайди.
BBC рус хизмати журналистларига кўра, Асад Сурияни Россия самолётида тарк этган, Россия авиабазаси жойлашган Латақиядан учган самолёт транспондерини ўчирган ва фақат қўниш арафасида уни ёққан.

Аввалроқ Reuters Башар Асад авиаҳалокат қурбонига айланган бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди. Агентлик Flightradar24 сервиси маълумотларига асосланиб, Дамашқ исёнчилар қўлига ўтишидан бироз олдинроқ Syrian Air авиакомпаниясининг Ил-76 русумли самолёти маҳаллий вақт билан 8 декабрга ўтар кечаси соат 4:55 да Сурия пойтахти аэропортидан учиб кетгани, кўп ўтмай самолёт Ҳомс яқинида радарлардан йўқолиб қолгани ҳақида маълум қилган.
Украина разведкаси ичида Асад бўлган самолёт ҳалокати ҳақидаги хабар — Россиянинг уни эвакуация қилиш бўйича амалиёти бўлганини маълум қилган. Унинг самолёти экипаж россияликлар инструкциясини бажаргани туфайли радарлардан йўқолган.
Маълум қилинишича, Суриядан Асад режими мулозимларидан ташқари россиялик ҳарбий командирлар ҳам қочган. Қуроллар, техника ва шахсий таркибнинг қолган қисмини эвакуация қилиш учун Москва қўшимча кемалар юборган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026