Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 2,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Тошкент шаҳрида 3 та қоидабузарлик натижасида тизимга 2 млрд 747 млн сўмлик зарар етказилгани аниқланди.
“Ўзэнергоинспекция” хабар беришича, Шайхонтоҳур туманида “Б.” уй-жой ширкати жами 17 дона электр ҳисоблагичдан 9 тасига ташқи таъсир кўрсатган ҳолда 726 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Олмазор туманида “Ф.Т.” МЧЖ фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китобларни амалга оширмаган. Натижада таъминот корхонасига 1 млрд 159 млн сўм зарар етказилган.
Олмазор тумани О.Бобожонов кўчаси, 20-уй манзилидаги турар жой биносининг электр ҳисоблагичи ҲЕТ Billing тизимига киритилмасдан фойдаланилган. Натижада таъминот корхонасига 862,2 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026