АҚШ Молия вазирлиги Киевга 20 млрд доллар қарз ҳақида эълон қилди
Вашингтоннинг Киевга берган қарзи Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромадлар ҳисобига тўланиши керак, дея аниқлик киритди АҚШ Молия вазирлиги.
АҚШ Молия вазирлиги G7 ("Еттилик гуруҳи") ташаббуси доирасида Украинага 20 миллиард доллар (19 миллиард евро) ажратилишини эълон қилди. Қарз ҳақида 10 декабр, сешанба куни АҚШ молия идораси маълумот берди.
Кредит Россиянинг музлатилган активларидан тушган маблағлар ҳисобидан тўланиши керак. G7 орқали тақдим этилаётган маблағларнинг умумий миқдори 50 миллиард долларни (47,5 миллиард евро) ташкил этади.
АҚШ молия вазири Жанет Йеллен Украинага «тез ёрдам хизматлари, шифохоналар ва жасоратли қаршилик кўрсатишнинг бошқа устунларини сақлаб қолиш учун» молиявий ресурслар кераклигини таъкидлади.
Бу маблағлар, Вашингтоннинг хавфсизликка ёрдами ва Россияга қарши санкцияларни кучайтириш чоралари «Украинанинг ўз суверенитетини ҳимоя қилиш ва адолатли тинчликка эришишдаги позициясини мустаҳкамлайди», деб таъкидлади Йеллен.
Силуанов: РФ музлатилган активлардан фойдаланиш бўйича Ғарбга жавоб қайтаришга тайёр
Россия молия вазири Антон Силуанов Европа давлатларида музлатилган Россия активларидан олинган даромадлардан фойдаланиш борасида Ғарбга бир хил жавоб қайтарилишига ваъда берди.
«Агар Ғарб давлатлари Россия Федерациясининг музлатилган олтин-валюта захираларидан тушган даромаддан фойдалана бошласа, биз ҳам худди шундай қиламиз. Биз дўст бўлмаган компаниялар ва ташкилотларнинг пулларини музлатиб қўйдик. Шунингдек, биз бу пулни ўз ҳисобимизда сақлаймиз ва ушбу активлардан, ушбу ресурслардан фойдаланишдан олинган даромадларни худди шундай тарзда ишлатамиз. Уларни иқтисодиёт эҳтиёжларига, Россия Федерацияси субъектларининг эҳтиёжларига йўналтирамиз», — деди Силуанов «Россия-24» телеканалига берган изоҳида.
«Айтишим мумкинки, бундай қарорлар аллақачон амалга оширилмоқда», — дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
20:41 / 11.12.2024
АҚШнинг эҳтимолли санкциялари довруғи остида рублнинг курси яна пасайди
18:12 / 11.12.2024
“Вертолёт каби ҳавога тик кўтарилади” – АҚШда ҳибрид самолётнинг илк сурати намойиш этилди
23:23 / 10.12.2024
АҚШ биринчи марта баллистик ракетани муваффақиятли тутиб қолди
20:21 / 10.12.2024