Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 5,5 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилинди
«Ўзэнергоинспекция» Тойлоқ туманида жойлашган битта фермер хўжалиги ва иккита МЧЖ табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилмай, 5,5 млрд сўмлик электр энергиясидан фойдаланганини аниқлади.
Фото: Ўзэнергоинспекция
«Ўзэнергоинспекция» Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан фойдаланишда қоидабузарликка йўл қўйиш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, Тойлоқ туманида жойлашган «С.Ш.О.» фермер хўжалиги фойдаланилган электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширилмай келиш натижасида таъминот корхонасига 4 миллиард 637 миллион сўм зарар етказилгани маълум бўлган.
Ушбу тумандаги «П.А.О.» МЧЖ (537,7 миллион сўм) ва «П.М.W.» МЧЖда (371,3 миллион сўм) ҳам табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширилмай келгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида металлни қайта ишлаш заводи 26,9 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош этилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
10:22 / 06.01.2026