Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги газ заправкада ёнғин содир бўлди
Суюлтирилган газни сиғимга тўкиб олиш жараёнида технологик жараёнлар бузилган ва оқибатда ёнғин келиб чиққан.
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 11 декабр куни соат 21:00 да Паст Дарғом тумани Гўзалкент қўрғонида жойлашган автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар берилган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилиниб, улар воқеа жойига соат 21:27 да етиб бориб, ёнғин соат 21:50 да тўлиқ бартараф этилган.
Аниқланишича, шохобчада суюлтирилган газ (пропан) ёқилғисини сиғимга тўкиб олиш жараёнида технологик жараёнлар бузилган ва винтелда газнинг локал ёниши содир бўлган.
Ёнғин оқибатида, бино-иншоотларга ва техника воситаларига зарар этмаган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026