Жамият | 16:47 / 12.12.2024
2699
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркор фойдасига ҳокимликдан 1,5 миллиард сўм компенсация ундирилди

Шўрчи туман ҳокимлиги тадбиркорга тегишли 22 сотих ер участкаси ва 351,5 квадрат метрли биноларни давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйган, аммо компенсация тўловларини амалга оширмаган. Суд қарори билан тадбиркорга ер участкаси учун 1,2 млрд сўм ва бинолар учун 383 млн сўм миқдорида компенсация ундириб берилди.

Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи «Жасур ишлаб чиқариш комбинати» (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари Шўрчи туман ҳокимлигидан компенсация ундиришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

Аниқланишича, тадбиркорга тегишли 22 сотих ер участкаси ва 351,5 квадрат метрли бинолар давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган. Шўрчи туман ҳокимининг қарорига асосан, тадбиркорнинг мулки бузилиши ва ер участкаси ҳокимлик захира ер фондига киритилиши белгиланган. Бироқ компенсация тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган.

Тадбиркор судга даъво аризаси киритган. Суд қарори билан тадбиркорга ер участкаси учун 1,2 млрд сўм ва бинолар учун 383 млн сўм миқдорида компенсация ундириб берилди.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид