Ўзбекистон | 21:41 / 14.12.2024
7369
2 дақиқада ўқилади

Ангрен шаҳрида «Angren city» комплекси қурилади

Қурилиш жараёни шаҳарнинг бўш турган 35 гектар ер майдонида 2025 йилдан босқичма-босқич амалга оширилади.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида «Angren city» турар жой мажмуаси қурилади, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, қурилиш жараёни шаҳарнинг бўш турган 35 гектар ер майдонида 2025 йилдан босқичма-босқич амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида 2 810 та хонадондан иборат 41 та 9, 12, 14 ва 16 қаватли турар жой бинолари қурилади. Бу ерда мактаб, боғча, клиника, ижтимоий соҳа муассасалари ва кўнгилочар объектлар бўлади. Лойиҳа натижасида 400 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиб, аҳолига йиллик 1,5 миллиард сўмлик турли хизматлар кўрсатилади.

Биринчи босқич муҳандислик коммуникация тармоқларини қуриш учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 96 миллиард сўм йўналтириш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Тошкент вилоятида «Nurafshon city» қурилиши тўғрисида хабар берилганди. Ўшанда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент вилояти маъмурий маркази қурилиши учун 246,2 гектар ер участкаси, шу жумладан Кончи массиви ҳудудида 113 гектар ва Янги турмуш массиви ҳудудида 133,2 гектар ер участкаси ажратиб берилиши айтилган эди.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид