Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар пандемия даражасига етди – тадқиқот
Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар йили депрессия ва ташвишларнинг кучайиши туфайли 12 миллиард иш куни йўқотилади. Жаҳон иқтисодиётига етказилган зарар 1 триллион долларга баҳоланмоқда.
Дунё бўйлаб руҳий саломатлик муаммолари пандемия даражасига етди. Бу мавзудаги кўплаб тадқиқотларни таҳлил қилган Financial Times (FT) шундай хулосага келди.
Таъкидланишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили депрессия ва ташвишларнинг кучайиши туфайли 12 миллиард иш куни йўқотилади. Жаҳон иқтисодиётига етказилган зарар 1 триллион долларга баҳоланмоқда.
Руҳий саломатликнинг ёмонлашув тенденцияси COVID-19 пандемияси оқибатида кучайган: 2020-2021 йилларда дунёда депрессия ҳолатлари 25 фоизга ошган. ЖССТ таъкидлаганидек, бугунги кунда вазият 2019 йил даражасига қайтмаган.
Deloitte тадқиқотлари шуни кўрсатадики, руҳий саломатлик муаммолари бизнесда, биринчи навбатда, молия ва суғурта соҳасида ишлайдиган одамлар орасида айниқса кескиндир.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, компаниялар ўз ходимларининг руҳий саломатлигига кўпроқ сармоя киритиши ва улар билан муаммо ҳақида очиқ гаплашиши керак. MindForward тадқиқоти шуни кўрсатадики, бу муаммо очиқ муҳокама қилинаётган компанияларда ходимлар қўллаб-қувватланаётганини ҳис қилади ва самаралироқ ишлайди, меҳнат унумдорлиги ошади ва ходимлар ўз иш жойларини тарк этмайди.
Оксфорд университети олимлари эса «ходимларнинг психофизик ҳолати ва компания кўрсаткичлари ўртасида кучли ижобий алоқа борлигини» исботлаган.
Мавзуга оид
22:06 / 10.06.2026
Мутахассислар 8 соатлик уйқу ҳақидаги афсонани рад қилди: аслида қанча ухлаш керак?
20:10 / 02.06.2026
Олимлар ҳаводаги пластик зарралари яширин хавф эканини аниқлади
22:32 / 01.06.2026
Ҳар куни қаҳва ичишнинг саломатлик учун 4 та фойдаси
17:17 / 31.05.2026