Тошкент вилоятида келин-куёв номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди
Ижтимоий тармоқларда янги турмуш қурганлар никоҳ тўйининг эртасига ис газидан вафот этгани ҳақида маълумот тарқалди. Бош прокуратурага кўра, бирга яшаган жуфтлик номаълум моддадан заҳарланиб вафот этган.

Фото: Kun.uz / Нуриддин Нурсаидов
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Пискент туманида янги турмуш қурганлар тўйининг эртасига ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура маълум қилишича, 15 декабр куни Пискент туманидаги Бирлик маҳалласида бирга яшаган 1995 йилда туғилган эркак ва 1997 йилда туғилган аёл вафот этган.
Терговга қадар текширув доирасида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Унинг дастлабки хулосасига кўра, ўлимга номаълум модда билан заҳарланиш, ички органларнинг веноз тўлақонлиги, шунингдек, мия ва ўпка шишиши сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пискент тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид

12:43 / 24.04.2025
Россия фуқароларининг Ўзбекистондаги меҳмонхонада заҳарланиши бўйича тергов якунланди

09:38 / 16.04.2025
Пискентда автомобил салонида қисилиб қолган ҳайдовчи қутқарилди

22:54 / 14.04.2025
Leapmotor импортига рухсат берилди, лекин шартлари бор

20:59 / 14.04.2025