Ростов областидаги НҚЗ кучли ҳужумга учради
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Новошахтинский нефтни қайта ишлаш заводига тўртинчи ҳужумда «ўндан ортиқ УУА ва 3 та ракета» ишлатилган, натижада объект ёниб кетган.

Фото: Getty Images
19 декабр, пайшанбага ўтар кечаси Ростов областига «30 дан ортиқ УУА ва 3 та ракета» ҳужум қилди, деб ёзди минтақа губернатори вазифасини бажарувчи Юрий Слюсар Telegramʼда. «Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Таганрог, Батайск, Ростов, Шахти, Каменск, Миллерово ва Новошахтинскни ҳимоя қилиш учун жойлаштирилди», — дейилади хабарда. Слюсар Новошахтинский нефт маҳсулотлари заводида «ёнғин содир бўлганини» аниқлаштирди.
«Афсуски, Ростов яқинидаги аҳоли пунктида бир киши жароҳат олди, бошқа оқибатлар ҳақида маълумотларга ойдинлик киритилади», деб ёзган губернатор вазифасини бажарувчи.
Каналлар ёнғин видеоларини эълон қиляпти
Ўз навбатида, Astra Новошахтинскдаги нефт заводига ҳужум қилингани акс этган видеони тақдим этди. Baza Telegram-канали ҳам маҳаллий аҳолидан олинган нефтни қайта ишлаш заводидаги ёнғин акс этган бир нечта видеоларни эълон қилди. Россия оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Ростов-Дон шимолида ҳаво ҳужуми сиренаси янгради, шаҳарнинг ўзида ҳам портлашлар бўлган.
«Ростов областидаги Новошахатний нефтни қайта ишлаш заводи. Бизнинг дронларимиз ҳужумида 40 дан ортиқ портлашлар. Натижада - АВТ-6 атмосфера-вакуумли нефтни қайта ишлаш қурилмаси зарар кўрди. Бу НҚЗни ярим йил ичида иккинчи марта йирик нишонга олиш. Биринчиси 2024 йил 6 июн куни содир бўлган», — дейилади Украинанинг «Андрющенко Time» Telegram-каналида.
Хабар эълон қилинган пайтда Россия Мудофаа вазирлиги ва Украина расмийларидан расмий изоҳ тақдим этилмади.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

15:03 / 04.03.2025
Дронлар Ростов областидаги нефт базасига ҳужум қилди

10:18 / 27.01.2025
Россиянинг Ростов областида Ўзбекистон агросаноат ҳаби яратилиши мумкин

11:37 / 24.12.2024
УҚК дронлари Ростов областидаги Миллеровога ҳужум қилди

11:49 / 23.08.2024