Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон элчиси президент Садир Жапаровга ишонч ёрлиқларини топширди
Қирғизистонда Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Саидикром Ниёзхўжаевнинг мамлакат президенти Садир Жапаровга ишонч ёрлиқларини топширишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Саидикром Ниёзхўжаев Қирғизистон президенти Садир Жапаровга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар беради «Кабар» агентлиги.
Қайд этилишича, 17 декабрда бўлиб ўтган маросимда Садир Жапаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг юқори даражасидан мамнунлигини билдирган ва бу алоқалар турли соҳаларда барқарор ривожланиш динамикасини намоён этаётганини таъкидлаган.

Президент Садир Жапаров жорий йилнинг июл ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида эришилган барча келишувлар, жумладан, Олий давлатлараро кенгашнинг ташкил этилиши ҳар томонлама стратегик шерикликни янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирган.
Иқтисодий ҳамкорлик доирасида Қирғизистон президенти ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши, товарлар тури кўпайиб, экспорт-импорт алоқалари мустаҳкамланаётганини қайд этган. Қўшма корхоналар ташкил этиш, йирик инвестициявий лойиҳаларни, жумладан, энергетика ва транспорт соҳаларида амалга оширишнинг муҳимлиги таъкидланган.
Ўз навбатида, элчи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик ва эзгу тилакларини етказган.

Саидикром Ниёзхўжаев Бишкекка тайинланишидан олдин, 2018 йилдан буён Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Дипломат 2024 йил август ойида амалга оширилган ишлари ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Қозоғистон президентининг фармони билан II даражали «Достық» ордени билан тақдирланган.
Аввалроқ Садир Жапаров Дуйшонкул Чотоновни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлагани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026