Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
Андижон вилояти Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази тарбияланувчилари учта Damas машинасида Қорақалпоғистонга олиб кетилаётганда ушланди.
Йигирмага яқин бола Андижон вилоятидан Қорақалпоғистонга учта Damas машинасида олиб кетилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, 15 декабр куни Бухоро вилояти ҳудудида учта Damas тўхтатилган. Машиналарда 3 нафар мураббий ва йигирмага яқин бола борлиги аниқланган.
Таъкидланишича, болалар 1,5 минг километр масофага, Нукус шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган кураш мусобақасига олиб кетилган. Ҳар бир машинада 6−7 нафар бола ва бир мураббий бўлган.
Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан болалар гуруҳи, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчилари фақат махсус жиҳозланган хизмат автомобилларидан фойдаланган ҳолда, ички ишлар органлари кузатувида ташилиши белгиланган.
Мавзуга оид
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
15:16 / 18.12.2024
Андижонда эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди
10:49 / 15.12.2024
Андижон ва Навоийда ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
16:56 / 13.12.2024