Албанияда 14 ёшли ўсмирнинг ўлими сабаб TikTokʼдан фойдаланиш тақиқланади
Албания ҳукумати 2025 йилдан бошлаб мамлакат аҳолисининг TikTok ижтимоий тармоғидан фойдаланишини бутунлай тақиқлайди. Бунга 14 ёшли ўсмир бошқа бир мактаб ўқувчиси томонидан пичоқлангани сабаб бўлган.

Фото: Cheng Xin/Getty Images
Албания ҳукумати мамлакатда TikTok ижтимоий тармоғини блоклашга қарор қилди, деб ёзади Reuters. Ҳукумат ижтимоий тармоқни «болалар ўртасида зўравонлик ва таҳқирлашни тарғиб қилишда» айблаган.
Албания бош вазири Эди Рама 21 декабр куни платформадан фойдаланиш мамлакатнинг барча аҳолиси учун камида бир йил муддатга блокланишини маълум қилди. Ушбу чеклов 2025 йил бошидан амал қилади. Раманинг айтишича, Албания чекловни узайтириш ёки уни бекор қилиш бўйича қарор қабул қилишдан олдин компания ва бошқа давлатларнинг тақиққа муносабатини кузатади.
TikTokʼнинг блокланишига 14 ёшли ўсмирнинг ўлдирилиши сабаб бўлган — жанжал вақтида бошқа бир мактаб ўқувчиси унга пичоқ билан жароҳат етказган. Маҳаллий ОАВга кўра, можаро ижтимоий тармоқлардаги даҳанаки жанжалдан бошланган, қотилликдан кейин TikTokʼда бошқа ўқувчилар мазкур жиноятни оқлагани тасвирланган кўплаб видеолар тарқала бошлаган.
TikTok ўзининг қотилликка алоқадор эканини рад этган: компаниянинг маълум қилишича, жанжал иштирокчиларининг ҳеч бирининг TikTokʼда аккаунти бўлмаган, уларнинг даҳанаки тортишуви ҳам бошқа ижтимоий тармоқларда юз берган.
Сўнгги вақтларда кўплаб Европа давлатлари, жумладан, Германия ва Францияда болалар ва ўсмирларни ижтимоий тармоқлардан чеклаш масаласи кенг муҳокама қилинмоқда. Австралия ҳукумати ноябр ойида 16 ёшга тўлмаган аҳолининг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини бутунлай тақиқлаган эди.
Аввалроқ АҚШ Федерал апелляция суди Хитойнинг ByteDance компанияси зиммасига 2025 йил 19 январга қадар TikTok платформасини сотиш мажбуриятини юклаганди. Акс ҳолда платформа АҚШ ҳудудида блокланади. ByteDance’нинг апелляция даъвосида қисқа видеолар сервисига қўйилаётган тақиқ АҚШ конституциясининг сўз эркинлиги тўғрисидаги биринчи тузатишини бузаётганини қайд этган. Аммо суд ушбу асосга қўшилмаган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

09:11 / 05.06.2025
Трамп 12 давлат фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлади

00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди

23:06 / 07.05.2025
Албания Трампнинг куёвига тегишли курорт қурилишини маъқуллади

19:33 / 02.05.2025