Ўзбекистон | 19:14 / 23.12.2024
3055
1 дақиқада ўқилади

Қурилиш объектида ишлаётганлар шу манзилда вақтинча рўйхатга олинади

Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги бундай шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилгани доимий назорат қилиб борилишини таъминлайди.

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, ҳукуматнинг айрим қарорларига қурилиш объектларида ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектларнинг яшаш учун мослаштирилган жойларида яшаб, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахсларни мазкур қурилиш объектларига ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги бундай шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилгани, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига қатъий риоя этилаётгани доимий назорат қилиб борилишини таъминлайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид