Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилишга рухсат олиш жараёни соддалаштирилади
Ўзбекистонда қурилиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тартиби соддалаштирилиб, тадбиркорлар учун ортиқча бюрократик талаблар қисқартирилади. Янги тартиб қурилишга рухсат олиш муддати ва харажатларини сезиларли даражада камайтиришга қаратилган.
Президентнинг “Қурилиш соҳасида натижага асосланган бошқарувни жорий этиш ҳамда соҳада давлат хизматларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб республика бўйлаб қурилиш соҳасидаги бир қатор давлат хизматлари бирлаштирилиб, ягона давлат хизмати — архитектура ва шаҳарсозлик талабини бериш тизими жорий этилади.
Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан объектларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш жараёни «1 та ариза – 1 тўлов – барча уланиш нуқталари» тамойили асосида амалга оширилади.
Фармон билан қурилиш соҳасидаги айрим ортиқча келишув тартиблари ҳам бекор қилинмоқда. Хусусан, бинонинг мустаҳкамлиги, ёнғин хавфсизлиги ва вазифасига таъсир қилмайдиган ўзгаришлар мавжуд бўлганда лойиҳани шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказиш учун ҳудудий кенгашлар билан қайта келишиш талаби олиб ташланади.
Бундан ташқари, давлат хизматлари жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун тадбиркорларга қўшимча беш иш куни берилади.
2026 йил 1 сентябрдан қурилиш объектларини назорат қилишда видеокузатув камераларидан фойдаланиш тизими ҳам жорий этилади. Кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари, меҳмонхона, туризм, савдо ва саноат объектлари, шунингдек, қиймати 3 миллиард сўмдан юқори бўлган бюджет объектларида камералар ўрнатиш мажбурий бўлади.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур чоралар қурилиш соҳасида шаффофликни ошириш, хизматларни рақамлаштириш ва тадбиркорлар учун қулай муҳит яратишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
09:05 / 06.06.2026
Қурилиш соҳасида сунъий интеллект жорий этилади
08:01 / 21.04.2026
Қурилиши ярим йўлда қолган энг машҳур меъморий лойиҳалар
16:04 / 27.02.2026
Қурилишда ҳажмни яширишга чек қўйиш бўйича янги механизмлар ишлаб чиқилди
20:33 / 20.12.2025