Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда YouTube трафиги кескин камайди
Мутахассислар унинг деярли блокланганини таъкидламоқда.
Россияда YouTube видеохостинг трафики кескин камайди, бу ҳақда «Интернет муҳофазаси жамияти» ижрочи директори ва IT-мутахассиси Михаил Климарев «ЗаТелеком» каналига маълум қилди.
У YouTube «секинлашуви» графигини тузди, бу сўнгги кунларда видеохостингга кириш сезиларли даражада чекланганини кўрсатади.
«Ҳозир Google мониторинг хизмати Россиядан келаётган 8,5 пункт трафикни кўрсатмоқда. «Секинлашув»дан олдин у 40 пункт эди. Яъни, энди бу нормал ҳолатнинг тахминан 20 фоизини ташкил қилади. <...> Тан оламиз: YouTube Россияда амалда блокланган», деди у.
Россияда YouTube 2024 йил июл ойидан бери узилишларни бошдан кечирмоқда. Маҳаллий матбуот буни Россия расмийларининг видеохостинг ишини секинлаштириш ҳақидаги эълон қилинмаган қарори билан боғламоқда.
Россия расмийлари видеохостинг хизматидаги носозликларда Google платформасини айблаяпти. Google раҳбарияти буни рад этиб келяпти.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026