Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tashkent City боғида 10 январгача автомобиллар ҳаракати чекланади
Tashkent City боғи ичида, жумладан, Ўқчи, Янги Тошкент, Заргар кўчаларида 2024 йил 25 декабрдан 2025 йил 10 январга қадар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чеклов киритилади.
2025 йил 10 январга қадар Tashkent City боғи ичида, жумладан, Ўқчи, Янги Тошкент, Заргар кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чеклов киритилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Шайхонтоҳур туманида жойлашган Tashkent City боғида 2024 йил 25 декабрдан бошлаб Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланишлари сўралмоқда.
Шунингдек, Tashkent City боғига ташриф буюрувчилар Ислом Каримов кўчаси орқали СҚБ ва Асака банклари ерости автотурарҳоҳларига, Фурқат кўчаси орқали Boulevard аҳоли турар жой комплексининг ер ости тураргоҳига, Ботир Зокиров ва Заргар кўчалари орқали Tashkent City Mall кўнгилочар савдо мажмуасининг ерости автотураргоҳига ўз автомашиналарини қўйишлари мумкин.
«Юзага келган ноқулайликлар учун аҳоли ва меҳмонлардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:15 / 26.05.2026
Эронда интернет қисман тикланди
19:31 / 25.05.2026
АҚШ мамлакат ичидаги чет элликлардан Green Card аризалари қабул қилишни чеклайди
10:06 / 25.04.2026
Дунё бўйлаб мактабларда телефон чекловлари кескин ошди
08:44 / 11.04.2026