Зеленский: Словакларга РФдан газ учун товон пули таклиф қилинган
Киев Братиславага Россиядан Украина орқали газ транзитини бекор қилиш билан боғлиқ йўқотишларни қоплашни таклиф қилди, бироқ Словакия бош вазири Роберт Фицо буни рад этди, деди Украина президенти Володимир Зеленский.
Украина Словакияга Россия газининг Украина орқали транзитини бекор қилиш билан боғлиқ йўқотишлар учун компенсация тўлашни, шунингдек, Европа Иттифоқидан муқобил етказиб беришни топишда ёрдам беришни таклиф қилди, бироқ Словакия бош вазири Роберт Фицо барча таклифларни рад этди. «Биз буни қилишга тайёр эдик, Фицо словакияликлар учун товон пулини истамади ва у негадир Москвани фойдалироқ деб ҳисоблайди», — деди Украина президенти 23 декабр, душанба куни. У бу таклиф «айнан словаклар учун» берилганини таъкидлади.
Украина президенти Фицони Россия президенти Владимир Путин билан «махфий келишувлари»да ва «пул учун курашаётганликда, аммо бу пуллар Словакия учун назарда тутилмаганликда» айблади. «Бу давлат манфаатлари йўлида савдо қилиш ёки ўз чўнтагига ишлаш», — дея хулоса қилди Зеленский. Шунингдек, у Словакия бош вазирининг ҳаракатлари сабабларини «Европада тушунмаётган одамлар йўқлигини» таъкидлади.
Зеленский: Словакия Россия гази учун суверенитет билан тўлайди
Украина президенти Володимир Зеленский Словакия бош вазири Роберт Фицонинг Москвага ташрифи ва унинг Россия президенти Владимир Путин билан яккама-якка музокараларини кескин танқид қилди. «Таъкидлаш жоизки, Москвадаги учрашувдан кейин Фицо ва Путин қўшма баёнотлар бермади ва оммавий ахборот воситаларининг саволларига жавоб бермадилар, улар жамоатчиликнинг реакциясидан қўрқишади », деб ёзди Зеленский 23 декабр куни Х ижтимоий тармоғида.
Фицонинг бир кун аввал бўлиб ўтган ташрифи ҳақида аввалроқ эълон қилинмади, унинг Путин билан суҳбати тафсилотлари келтирилмади, бироқ бундан олдин Сербия президенти Александр Вучич бу сафар Украинанинг Россия газининг Европага транзитини давом эттиришдан бош тортгани билан боғлиқлигини маълум қилган эди. Украина ҳукумати яқинда бир неча бор 2025 йил 1 январдан бошлаб Россия гази ва нефтининг Европага транзитини тўхтатишини маълум қилган эди. Шу билан бирга, Киев газни Россия Федерациясидан бўлмаса, бошқа давлатлардан транзит қилишга тайёрлигини маълум қилди. Киевнинг Россиянинг «Газпром» корпорацияси билан транзит шартномаси 2019 йилдан бери амал қилади.
«Москва Фицога сезиларли чегирмалар беради, аммо Словакия улар учун тўлайди. Бундай чегирмалар бепул эмас — Россияга суверенитет ёки яширин схемалар билан тўланади, бу Словакия ҳуқуқ-тартибот идоралари ва разведка хизматларини қизиқтириши керак», деди Зеленский.
Мавзуга оид
13:29 / 24.12.2024
Зеленский: Словакия Россия гази учун суверенитет билан тўлайди
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
18:44 / 21.12.2024
Зеленский бир қатор украиналик дипломатларни ишдан олди
17:41 / 21.12.2024