2024 йилда 1,4 триллион сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилинди
Жумладан, электр энергияси бўйича 730,1 млрд сўмлик ва табиий газ бўйича 679,1 млрд сўмлик ресурс талон-торож қилинган.

Фото: Ўзэнергоинспекция
2024 йил давомида ўтказилган назорат тадбирларида табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 8 минг 289 та қоидабузарлик аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» маълум қилди.
Ушбу қонунбузарликлар оқибатида давлат манфаатларига 1 триллион 409 миллиард сўм зарар етказилган. Жумладан, электр энергияси бўйича 730,1 млрд сўм ( 91 та майнинг фермаси, 184 та АГТКШ, 1422 та сув насоси) ва табиий газ бўйича 679,1 млрд сўмлик (57 та АГТКШ, 64 та иссиқхона, 5 та охак цехи) энергия ресурслари талон-торож қилинган. Қоидабузарликка йўл қўйган 51 та АГТКШ лицензияси бекор қилинган.
Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 9 минг 84 та маъмурий иш расмийлаштирилган.
АЁҚШ ва корхоналардан олинган таҳлил намуналаридан 189 та ҳолатда 5 млн 348 минг литр нефт маҳсулоти сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинган.
Қуввати 50 кВт ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларга берилган кўрсатмалар давомида 25 минг 730 та истеъмолчида реактив энергиясини компенсация қилиш бўйича қурилмаларни ўрнатилиши таъминланган. Натижада 26 та нимстанция ва 671 та тармоқда қувват коэффициенти кўтарилишига эришилган. Шунингдек, берилган кўрсатмаларни бажармаган 1 минг 523 та истеъмолчига маъмурий баёнома тузилган.
Тавсия этамиз
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00
-
Марказий Осиёдаги энг йирик Федченко музлигининг қарийб 40 фоизи эриб кетди
Жаҳон | 17:57
-
Эрондаги 25 шаҳарда итларни кўчада сайр қилдириш тақиқланди
Жаҳон | 17:45
-
Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон чигирткаларга қарши курашда бирлашади
Жаҳон | 17:12
Мавзуга оид

10:40 / 07.06.2025
Хоразм ва Жиззахда сифатсиз бензинни сотувга чиқарган заправкалар аниқланди

09:37 / 07.06.2025
Сифатсиз бензинни сотувга чиқарган АЁҚШга 75 млн сўм жарима қўлланди

08:40 / 07.06.2025
Алюмин цехида 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

16:05 / 02.06.2025