Вазирлар Маҳкамасининг 319-сонли қарори (129-банд) талабларига мувофиқ, газ қувурлари, газ тақсимлаш шохобчалари ва газ тақсимлаш тармоқларининг технологик иш режимига халал берувчи қурилмалар — жумладан, «газ насос»ларини ўрнатишга рухсат йўқ.
Ўзэнергоинспекция томонидан ўтказилаётган назорат тадбирларида ушбу қоидабузарлик ноқонуний фойдаланиш сифатида баҳоланиб, истеъмолчига нисбатан истеъмол қилинган газ ҳажмларини қайта ҳисоблаш, жарима қўллаш белгиланади.
Айрим ҳолатларда етказилган зарар миқдорига қараб, иш жиноий жавобгарлик масалаларига ҳам бориб етиши мумкин.
Мутахассислар бундай қурилмалардан фойдаланиш ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиши, портлаш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши эҳтимолини қайд этмоқда.
Истеъмолчиларга тавсия:
- газ ускуналарига ўзбошимчалик билан аралашманг, фақат ваколатли мутахассисга мурожаат қилинг.
- босим паст бўлса, газ таъминоти ташкилотига расмий шикоят/ариза қолдиринг.
- қонунбузарлик ҳолатларини 112 рақами (ёки маҳаллий диспетчер хизматлари) орқали хабар қилинг.











