Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергетика соҳасида юқори лавозимларга янги тайинловлар амалга оширилди
“Ўзэнергоинспекция” ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди. Дадажон Исоқулов “Ўзэнергоинспекция” бошлиғи, Абдумалик Назиров эса “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.
Президентнинг қарорига мувофиқ, Исоқулов Дадажон Айнақулович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси — “Ўзэнергоинспекция” бошлиғи этиб тайинланди.
Д.Исоқулов тайинловга қадар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шу билан бирга, тегишли қарорга асосан Назиров Абдумалик Абдусалимович “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
А.Назиров ушбу тайинловга қадар “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Мавзуга оид
12:03 / 23.10.2025
Газ тармоқларига «газ насоси» ўрнатиш тақиқланади: хатарлар ҳақида огоҳлантириш берилди
11:05 / 04.09.2025
Тошкент вилоятида 3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
12:28 / 27.08.2025
Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи компания 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди
11:04 / 26.08.2025