Ўзбекистон | 12:56 / 28.12.2024
1281
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан Британияга экспорт ҳажми 105 фоизга ошди 

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Буюк Британияга экспорт қилиш тартибларига бағишланган онлайн тренинг ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон вилоятлари ҳокимликларининг экспортга масъул бўлган бўлинмалари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги масъуллари ҳамда етакчи экспортёрлар иштирок этди.

Иштирокчиларга Британияга экспорт қилиш жараёнида тариф ва нотариф тўсиқларни енгиб ўтиш, товарларни ўраш, қадоқлаш, белгилаш (маркировка), сертификатлаштириш, ҳаво ва автомобил транспорти билан ташиш ва бошқа талаблар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

2024 йил январ-ноябр ойларида Ўзбекистондан Британияга экспорт ҳажми 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 105 фоизга ошди ва 133,6 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Жорий йилда илк бор экспорт кўрсаткичларининг ўсиши ва импортнинг камайиши кузатилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон корхоналари томонидан 30 хил турдаги маҳсулотлар Буюк Британияга экспорт қилинмоқда.

Мавзуга оид