Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон-Афғонистон чегарасида жанглар бошланди
Икки давлат чегарасида тўқнашувлар 27 декабр куни кечқурун бошлангани, қурбонлар борлиги таъкидланмоқда.
Фото: Ahmad SAHEL ARMAN / AFP
Покистон-Афғонистон чегарасидаги бир қанча назорат-ўтказиш пунктларида қуролли тўқнашувлар юз берди. Томонлар йўқотишлар бўйича турли маълумотларни бермоқда. 25 декабр куни Афғонистон ҳукумати Покистоннинг ҳаво ҳужуми оқибатида 51 киши ҳалок бўлганини эълон қилган эди.
Икки давлат чегарасида тўқнашувлар 27 декабр куни кечқурун бошланган. Покистоннинг Dawn газетаси ёзишича, маҳаллий чегарачилар аксилтеррор операцияси давомида камида «Толибон»нинг 9 нафар жангарисини йўқ қилган. Нашр маълумотларига кўра, Покистон томонидан қурбонлар йўқ.
Афғонистоннинг TOLOnews телеканали 19 нафар покистонлик аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Телеканал маълумотларига кўра, «Толибон» ҳаракати 5 кишини ўлдирган, яна уч киши жароҳатланган.
Тўқнашувлар Покистон радикал гуруҳлари мустақил давлат тузишга интилаётган ҳудудда содир бўлган. Улар «Ал-Қоида» билан алоқадор. 25 декабр куни Покистон Афғонистон ҳудудига ҳаво ҳужуми уюштирди. Исломободнинг таъкидлашича, нишонлар террорчиларнинг бошпаналари бўлган. Кобул зарба учун жавоб қайтаришга ваъда берди.
Мавзуга оид
01:00 / 21.12.2025
Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқаси яна 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди
13:46 / 19.12.2025
Германия 535 нафар афғонистонликни қабул қилади
14:51 / 18.12.2025
Афғонистон етакчи: Ўзбекистонга тижорат мақсадида келганлар сони кескин ошди
10:55 / 13.12.2025