Жаҳон | 12:56 / 28.12.2024
1155
2 дақиқада ўқилади

Россияда суд TikTok ижтимоий тармоғини 3 млн рубл жаримага тортди

Маълумотларга киришни чеклаш тартибини бузганлик учун 3 миллион рубл миқдоридаги жарима сўнгги олти ой ичида Россияда TikTok учун учинчиси бўлди.

Москванинг Таганский суди TikTok ижтимоий тармоғини «ахборотдан фойдаланишни чеклаш тартибини бузганлик» учун маъмурий модда бўйича 3 миллион рубл миқдорида жаримага тортди, дейилади 27 декабр, жума куни «Москва шаҳрининг умумий юрисдикция судлари» Telegram-каналида чоп этилган постда

Россияда ярим йилда TikTok учун учинчи жарима

Таганский суди томонидан белгиланган жарима сўнгги олти ой ичида Россияда ижтимоий тармоқ учун учинчи шундай жазо бўлди. Шу тариқа, жорий йилнинг ноябр ва июл ойларида TikTok икки марта Роскомнадзорнинг «кўрсатмаларига риоя қилмагани» учун 4 миллион рубл миқдорида жаримага тортилди.

TikTok Украинада уруш бошланганидан бери Россияда чекловлар билан ишламоқда

2022 йил март ойи бошида TikTok платформаси Украинадаги уруш бошлангандан кейин қабул қилинган Россия армияси ҳақидаги «фейклар» тўғрисидаги қонун туфайли россиялик фойдаланувчиларга видео юклаш, жонли эфир ўтказиш, реклама, видео ва бошқа мамлакатлар фойдаланувчиларининг аккаунтларини кўришни тақиқлаган эди. 

2024 йилнинг май ойида Россия ОАВ ижтимоий тармоқ Россия Федерациясида қисқа муддатга тўлақонли ишлай бошлаганини, бироқ бир неча соатдан сўнг чекловлар қайтганини хабар қилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти