Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ва Ўзбекистон «Ишбилармонлар кенгаши»ни ташкил этади
Икки давлат савдо-саноат палаталари шу ҳақда келишиб олгани таъкидланмоқда.
Қирғизистон ва Ўзбекистон икки давлат савдо-саноат палаталари қошида «Ишбилармонлар кенгаши»ни ташкил этиш ниятида. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакилига таяниб 24.kg хабар берди.
Унга кўра, вилоят раҳбари Элчибек Жонтоев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Саидикомил Ниёзхўжаев билан учрашган.
Томонлар, шунингдек, саноат кооперацияси, трансчегаравий савдони ривожлантириш ва эркин иқтисодий зонани ташкил этиш, «бир тур – икки давлат» тамойили бўйича туризмни ривожлантириш, шунингдек, университетлар ва ёшлар ўртасидаги гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026