Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Сахалин областига етказиб берилади
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари амалий сафар билан Россиянинг Сахалин областига борди.
Сафар давомида дипломатлар Жанубий Сахалин шаҳрида янгидан қурилаётган "Агропарк" улгуржи-тарқатиш марказини кўздан кечиришди.
Россия томонига кўра, марказ ҳудуддаги ягона логистика объекти ҳисобланиб, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш учун юқори технологияли замонавий инфратузилма билан жиҳозланган. Лойиҳа 56 гектардан зиёд майдонида амалга оширилмоқда.
"Агропарк" улгуржи-тарқатиш маркази ишга туширилгач, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва уларни истеъмолчиларга замонавий стандартлар ва сифат талабларига мос равишда етказиб бериш имконияти пайдо бўлади.
Марказ раҳбарияти билан кечган мулоқот чоғида, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Сахалин областига тўғридан тўғри етказиб беришни йўлга қўйиш мақсадида мамлакат тадбиркорлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
16:56 / 03.06.2026
Сахалин ороли ва Тинч океани флотидан айрилган Россия – Рус-япон уруши тарихи
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026