Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
FT: РФ Япония ва Жанубий Кореядаги АЭСга зарбаларга тайёрланган
Россия ҳарбийлари Япония ва Жанубий Кореяга зарба бериш учун мўлжалланган нишонларнинг батафсил рўйхатини тайёрлаган, деб ёзади Financial Times ошкор қилинган ҳужжатларга таяниб. Бу нишонларга атом электр станциялари ва бошқа фуқаролик инфратузилмаси киритилган.
Россия ҳарбийлари Япония ва Жанубий Кореяга ушбу давлатлар билан эҳтимолий уруш ҳолатида зарба бериш учун мўлжалланган нишонларнинг батафсил рўйхатини тайёрлаган. Бу ҳақда Financial Times газетаси 31 декабр, сешанба куни Россия армиясининг 2013-2014 йилларга оид ошкор этилган махфий ҳужжатларига таяниб ёзди. Уларни журналистларга Ғарб манбалари номини ошкор этмаган ҳолда кўрсатишган.
Ушбу ҳужжатлар Япония ва Жанубий Кореядаги йўллар, кўприклар, саноат корхоналари ва бошқа фуқаролик инфратузилмаси, жумладан, атом электр станциялари (АЭС) каби 160 та объектга тегишли. Уларга потенциал зарба беришдан мақсад «оператив ҳудудларда қўшинларнинг қайта тўпланиши»нинг олдини олиш экани айтилмоқда.
«Россия ҳарбий режачилари НАТО билан ҳар қандай уруш юз берган тақдирда мамлакатнинг шарқий чегаралари ҳимоясиз қолишидан ва Қўшма Штатлар ва унинг минтақавий иттифоқчилари ҳужумига дучор бўлишидан хавфсираган», деб таъкидлайди Financial Times.
Сиздирилган ҳужжатларда яна нима дейилган
FT таянган файллар Россия армиясидан сиздирилган 29 та махфий ҳужжатлар катта пакетининг бир қисми бўлиб, улар, нашрнинг ёзишича, «асосан офицерларни шарқий чегарада юзага келиши мумкин бўлган можарога тайёрлашга бағишланган». Улар 2008-2014 йилларга тўғри келади, аммо мазмуни »ҳали ҳам Россия стратегиясига тегишли», деб таъкидлайди газета.
Financial Times аввалроқ ушбу ҳужжатлардан чиқариш мумкин бўлган бошқа хулосалар, хусусан, Россиянинг тактик ядро қуролидан фойдаланиш чегараси Москва тан олганидан пастроқ эканлиги ва Россия денгиз флоти шундай вазиятда Европага ядровий зарбалар беришга тайёрлангани ҳақида ёзган эди.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
08:19 / 05.06.2026