Туркияда «Крокус» теракти ижрочиларига алоқадор шахслар иши судга топширилди
Истанбул Бош прокуратураси 5 нафар хорижлик учун 7,5 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосини талаб қилди.

Фото: РИА Новости
Туркиянинг Истанбул шаҳри Бош прокуратураси Россиядаги «Крокус Сити Холл» концерт залидаги теракт ижрочилари билан алоқада бўлганликда айбланган беш нафар хорижлик учун 7,5 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосини талаб қилди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Ҳофизжон Усмонов, Мутеулло Асоев, Раҳматулло Солиҳов, Муҳаммадраҳим Файзов ва Ҳамза Муҳаммад терроризмда айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, улар «Крокус» теракти иши бўйича айбланаётган Шамсидин Фаридуни ва Саидакром Ражабализода билан алоқада бўлган.
Айблов хулосасида айтилишича, Усмонов ва Фаридуни Истанбулнинг «Авжилар» туманидаги ИШИД тарафдорлари томонидан ижарага олинган уйда яшаган.
Усмонов, Солиҳов ва Асоев 2024 йил 24 март куни автобусда Эронга кетмоқчи бўлганида қўлга олинган, Файзов ва унинг оиласи 28 март куни ушланган, у аллақачон Эрон билан чегарадаги автобусга ўтирган эди. Агентликнинг қайд этишича, Файзов ва Ражабализода 2024 йил 5 январда Туркияга келган.
Агентлик айбланувчи Асоев ва теракт ижрочиларидан бири ўртасидаги ёзишмаларни келтирди. Хусусан, Асоев бошқа бир вазифани, Москвадаги Vegas савдо марказига бомба қўйишни таклиф қилган. Улар ижрочиларни бомба билан таъминлашга, шунингдек, теракт учун 800 минг рубл - олдиндан 100 минг ва топшириқни бажаргандан кейин 700 минг рубл ваъда қилишган. Шу билан бирга, теракт содир этганликда гумон қилинаётган шахс ёзишмаларда қўлга олиниши ва ўлдирилишидан қўрқишини билдирган.
Агентлик иқтибос келтирган ёзишмаларга кўра, Асоев бомба қўйилгандан сўнг ижрочиларнинг ИШИД аъзоси томонидан Беларус чегарасигача олиб кетилишига ваъда берган. Шунингдек, ижрочиларга янги ҳужжатлар ва уй-жой билан таъминлаш ваъда қилинган.
2024 йил 22 март куни «Крокус Сити Холл» концерт залида содир этилган теракт оқибатида 145 киши ҳалок бўлган эди. Тергов жиноятнинг бевосита ижрочилари сифатида Тожикистон фуқаролари – Далержон Мирзоев, Саидакром Ражабализода, Шамсидин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзовни кўрсатмоқда. Бу иш бўйича жами 20 дан ортиқ киши ҳибсга олинган. Шу билан бирга, Россия тергов идоралари теракт Украина томонидан тайёрланганини даъво қилмоқда.
Тавсия этамиз
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 ҳужумчи
Спорт | 15:30 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Жамият | 09:03 / 01.04.2025
Европа учта муаммо исканжасида қолди — Раббимов
Жаҳон | 21:00 / 31.03.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания кубоги. «Барселона» «Атлетико»ни яримфиналда қолдириб кетди. Финалда «Эл Класико» бўлади
Спорт | 02:38
-
NASA космик кемаларни ҳимояловчи янги технологияни синовдан ўтказди
Фан-техника | 01:07
-
Атлантика океанида 6,5 тонна кокаин ортилган сувости кемаси тўхтатиб қолинди
Жаҳон | 00:35
-
Amazon TikTokʼни сотиб олишга ариза берди
Жаҳон | 23:40 / 02.04.2025
Мавзуга оид

21:14 / 02.04.2025
Россияда мигрант болалар учун рус тили имтиҳони шартлари кучайтирилди

18:56 / 02.04.2025
Россияда чет эл фуқароларини рўйхатга олиш масалалари бўйича янги хизмат ташкил этилди

17:34 / 02.04.2025
АҚШ Аляскани Россияга қайтариш истиқболларини муҳокама қилмоқда

11:09 / 02.04.2025