Жамият | 10:21 / 02.01.2025
2382
1 дақиқада ўқилади

Учтепа туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Учтепа тумани Шарқ 5-тор кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин юз берди.

Фото: Видеодан кадр

Жорий йилнинг 1 январ куни соат 23:44 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Шарқ 5-тор кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 23:54 да етиб бориб, ёнғин соат 00:14 да қуршаб олиниб, соат 00:27 да бартараф этилган.

Ҳозирги вақтда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

"Ҳурматли фуқаролар, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси сизлардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қолади", дейилади ФВБ хабарида.

Мавзуга оид