Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги нишонланади
Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги президент қарори имзоланди.

Қарорда айтилишича, Ўзбекистон тарихида ғоят мураккаб ва синовли давр бўлган XX аср бошида майдонга чиққан Маҳмудхўжа Беҳбудий Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчисидир. У миллий озодлик ҳаракатининг буюк намояндаси сифатида илм-фан, таълим ва тарбия, адабиёт ва санъат, матбуот соҳаларини ривожлантириш, жаҳондаги илғор тараққиёт ютуқларини ўзлаштириш орқали халқимизнинг онгу тафаккурини юксалтириш ҳамда ҳурриятга эришиш йўлида ўз ҳаётини бахш этган фидойи инсон.
Маҳмудхўжа Беҳбудий чор ҳукумати ва маҳаллий мутаассиб кучларнинг мислсиз қаршилигига қарамасдан, биринчилар қаторида илк замонавий мактаблар ташкил қилиш, улар учун зарур дарсликлар яратиш, нашриёт ва театрлар барпо этиш ишларига бош-қош бўлди. Моҳир публицист сифатида ўз даврининг долзарб муаммоларига бағишланган қатор салмоқли асарлар ва икки юздан ортиқ мақолалар яратди. Шу билан бирга, “Самарқанд” газетаси ҳамда “Ойина” журналига асос солди. 1914 йилда “Турон” театрида саҳналаштирилган “Падаркуш” пьесаси орқали ўлкамизда театр санъатининг тамал тошини қўйди. Атоқли адиб ва жамоат арбоби 44 ёшида қатағон қурбони бўлди.
Қарорга кўра, Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилади:
- Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита тузиш;
- “Танланган асарлар” тўплами, унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий-оммабоп китобларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
- Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида спектакллар саҳналаштириш ҳамда бугунги кунга қадар яратилган “Маҳмудхўжа Беҳбудий” киносериали ва “Халқ юраги” бадиий-публицистик филмларининг оммавий намойишларини ташкил қилиш;
- Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар залида Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижоди, шунингдек, Туркистон жадидлик ҳаракати намояндаларининг фаолиятига оид тасвирий санъат асарлари кўргазмасини уюштириш;
- умумий ўрта таълим муассасалари, ижод мактаблари ўқувчилари, “Темурбеклар мактаблари” курсантлари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Маҳмудхўжа Беҳбудий сабоқлари” мавзусида иншолар танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш;
- барча бўғиндаги таълим муассасалари, кутубхоналар, меҳнат жамоалари, маҳаллалар ва ҳарбий қисмларда таниқли олимлар ва адиблар иштирокида Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижодига бағишланган ижодий учрашувлар, адабиёт ва китобхонлик кечаларини ташкил қилиш;
- замонавий рақамли ва тарғибот технологиялари асосида Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларини ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш;
- 2025 йил октябр ойида Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида “Маҳмудхўжа Беҳбудий мероси ва жадидлик ҳаракатини ўрганишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилиш;
- 2025 йил ноябр ойида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тантанали адабий-маърифий хотира кечасини ўтказиш;
- Самарқанд шаҳридаги Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи ҳудудини ободонлаштириш ҳамда музей экспозициясини бойитиш;
- Қарши шаҳридаги кўчалардан бирига Маҳмудхўжа Беҳбудий номини бериш ҳамда унга бағишланган ёдгорлик лавҳасини ўрнатиш;
- Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал асарлар яратиш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида туркум материалларни эълон қилиш.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
🔴LIVE: Ғазода сулҳ эҳтимоли, Украинада ҳамон мавҳумлик | “Геосиёсат” ҳафталиги
Жаҳон | 15:35
-
Компенсацияларни тайинлаш тартиби соддалаштирилади
Ўзбекистон | 15:05
-
Россия ТИВ: АҚШ Исроилни Фаластин давлатини яратиш истиқболларини йўқ қилишда қўллаб-қувватлаяпти
Жаҳон | 14:42
-
Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
Ўзбекистон | 14:41
Мавзуга оид

13:55 / 29.05.2025
Ўзбекистон ва Италия стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашини эълон қилди

23:47 / 28.05.2025
Италия бош вазири Регистон ансамбли ва «Боқий шаҳар» мажмуаси билан танишди — фото

21:02 / 28.05.2025
Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади

23:09 / 23.05.2025