АҚШ Россияни Суданда фуқаролар урушини кескинлаштиришда айблади
Россия ҳукумати Судандаги фуқаролар урушининг ҳар икки томонига ёрдам бермоқда, деди АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд. Россия дипломатлари бу айбловларни рад этди.

Фото: Mohamed Jamal Jebrel/REUTERS
Россия Судандаги фуқаролар урушининг ҳар икки томонини қўллаб-қувватлаяпти. Бу ҳақда 6 январ, душанба куни АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд маълум қилди, деб ёзади Reuters.
АҚШнинг Россияга қарши айбловлари
2024 йилнинг ноябрида Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Суданда жанг қилаётган томонларни ўт очишни тўхтатиш ва гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирувчи резолюциясига вето қўйди. Ўшанда БМТ Хавфсизлик кенгашининг қолган 14 та давлати ҳужжатни қўллаб-қувватлади.
«Россия тўсқинлик қилишни танлади: ёлғиз туриб, тинч аҳолини хавф остига қўйиш учун овоз берди, шу билан бирга, можаронинг ҳар икки томонини ҳам молиялаштиряпти — ҳа, мен шундай дедим: ҳар икки томонни», — деди Томас-Гринфилд. Reuters таъкидлаганидек, у Россия Федерацияси буни қандай ва нима учун қилаётгани ҳақида батафсил маълумот бермади.
Кейинроқ АҚШнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги миссияси Вашингтон Россиянинг «Судандаги олтин савдосидан доимий манфаатдорлигидан» хабардор эканини айтди ва уришаётган томонларга «ноқонуний олтин савдоси ёки ҳарбий техника етказиб бериш орқали» ҳар қандай моддий ёрдам тақдим этилишини қоралади.
«Биз Суданнинг олтин қазиб олиш бўйича Россиянинг санкция остидаги юридик шахслари ва жисмоний шахслари билан ҳамкорлиги Суданнинг узоқ муддатли манфаатларига ва Судан халқининг урушни тугатишга бўлган интилишларига зарар етказиши мумкинлигига ишонамиз», — деди АҚШнинг жаҳон ташкилотидаги миссияси вакили.
Судан Россия ҳарбий-денгиз базасини жойлаштиришдан бош тортди
Россия ўз ҳарбий-денгиз базасини Қизил денгиз соҳилида Суданда жойлаштириш уринишларидан воз кечмаяпти, бироқ бу мақсадга ҳали эриша олмади. Бу ҳақда 18 декабр куни The Moscow Times (МТ) ёзмоқда. Унинг Судан разведкаси ходимига таяниб ёзишича, Россия Федерацияси ҳарбий-денгиз базасини қуриш бўйича келишувга эришиш учун маҳаллий ҳокимиятга замонавий С-400 зенит-ракета мажмуаси (ЗРМ)ни таклиф қилган. Бироқ, бу таклиф Судан томонидан АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларининг салбий муносабатига сабаб бўлишидан қўрқиб, рад этилди. Судан разведкачисининг сўзларини америкалик икки амалдор ҳам тасдиқлади, дея аниқлик киритади МТ.
Янги ҳарбий-денгиз базасини қўлга киритиш Россия учун Суриядаги сўнгги воқеалар нуқтайи назаридан муҳим аҳамият касб этмоқда, у ерда ҳукмдор Башар Асаднинг ағдарилиши туфайли у бундай базадан маҳрум бўлиши мумкин. Шу билан бирга, фуқаролар уруши олиб борилаётган, ҳукумати Кремл томонидан қўллаб-қувватланадиган Судан (яқингача Сурияда бўлгани каби) ҳали Москва истакларини қондиргани йўқ. Бироқ, МТ қайд этишича, мамлакатлар ўртасида Россия қуроллари ва нефт маҳсулотларини сотиб олиш бўйича келишув тузилган. Хусусан, етти ойлик танаффусдан сўнг ёнилғи етказиб бериш қайта тикланди: апрелдан октябргача Россия Суданга 2,8 миллион баррел дизел ва бензин экспорт қилди, бу Судан импортининг деярли ярмини ташкил этади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести
Жаҳон | 13:05
-
Жарима балларини ҳисоблаш 1 майдан бошланмайди
Ўзбекистон | 12:46
-
Электрга янги тариф, чекланаётган фонограмма ва маҳсулотларда пайдо бўладиган “Ҳалол” белгиси – 1 майдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 12:40
-
Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ ва иссиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 12:26
Мавзуга оид

13:05
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

17:34 / 27.04.2025
ФХХ россиялик генерални портлатишда гумонланган шахс қўлга олинганини маълум қилди

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

08:59 / 26.04.2025