Ўзбекистон энг кам ойлик маош рейтингида 113-ўринни эгаллади
Рейтингга кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда йиллик энг кам иш ҳақи 1041 доллар, соатига эса 0,5 долларни ташкил қилган. Бу етакчи давлатлардан 30 баробар кам.

Фото: Unsplash
Ўзбекистон World Population Review томонидан тайёрланган энг кам ойлик маош рейтингида 113-ўринни эгаллади.
Рейтинг 2020 йилги кўрсаткичлар асосида 154 мамлакатни қамраб олган ва таққослаш осон бўлиши учун АҚШ долларида келтирилган.
Рейтингга кўра, Ўзбекистонда йиллик энг кам иш ҳақи 1041 доллар, соатига эса 0,5 долларни ташкил қилади.
Энг юқори кўрсаткичлар Австралия (йиллик 34,5 минг / соатига 17,4), Янги Зеландия (33,4 минг / 16,1) ва Люксембургда (32,1 минг / 15,4) қайд этилган.
Энг кам иш ҳақи - бу мамлакатдаги иш берувчилар ўз ишчиларига маълум бир иш бирлиги учун ҳақ тўлаши мумкин бўлган энг кам пул миқдори. У одатда соатлик ёки ойлик асосда ҳисобланади, лекин баъзан кунлик ёки ҳафталик ставка сифатида кўрсатилиши мумкин.
2020 йилда энг кам иш ҳақи бўйича юқори кўрсаткичга эга 20 та давлат (соатига, АҚШ доллари):
- Австралия 17,47 доллар;
- Янги Зеландия 16,10 доллар;
- Люксембург 15,43 доллар;
- Германия 14,68 доллар;
- Буюк Британия $14,27;
- Ирландия 13,96 доллар;
- Франция 13,33 доллар;
- Белгия 12,15 доллар;
- Нидерландия 11,98 доллар;
- Монако 11,88 доллар;
- Канада $11,60;
- Жанубий Корея 11,50 доллар;
- Сан-Марино 10,93 доллар;
- Исроил 9,48 доллар;
- Эрон 9,13 доллар;
- Аргентина 8,55 доллар;
- Испания 8,39 доллар;
- Словения 8,21 доллар;
- Япония 8,14 доллар;
- Андорра 8 доллар.
Таъкидланишича, кўплаб давлатлар ҳар йили энг кам иш ҳақини ўзгартиради, шунинг учун бу рейтинглар 2021 йилги глобал маълумотлар тузилганидан кейин ўзгариши мумкин.
Мавзуга оид

00:32 / 12.04.2025
Россияда туғилиш даражаси сўнгги 200 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди

12:05 / 16.02.2025
Ўзбекистонда иқтисодий қутбланиш кенгайиб боряпти. Нега?

17:38 / 08.02.2025
Инсониятнинг учдан икки қисми 70 ёшдан ошган эркаклар ҳукмронлиги остида — Bild

17:01 / 03.02.2025