Ўзбекистон | 09:44 / 10.01.2025
1398
2 дақиқада ўқилади

“Яшил технология”ларни жорий қилиш бўйича экологик рейтинг юритилади 

2025 йилдан бошлаб шакллантириладиган инвестиция дастурлари, тармоқ, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларнинг 10 фоизи, 2027 йилдан бошлаб – 25 фоизи, 2030 йилдан бошлаб – 50 фоизи “яшил компонентлар” бўлиши лозим.

Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Белгиланишича, 2025 йилда экологик барқарорликни таъминловчи ҳудудлар ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни таъминлаш борасида:

  • 2025 йилдан бошлаб шакллантириладиган инвестиция дастурлари, тармоқ, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларнинг 10 фоизи, 2027 йилдан бошлаб – 25 фоизи, 2030 йилдан бошлаб – 50 фоизи “яшил компонентлар” бўлиши лозим;
  • давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқиладиган углерод нейтраллигига эришиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, атроф-муҳитни асраш, яшиллик даражасини ошириш ва “яшил лойиҳалар”ни амалга оширишга қаратилган “яшиллик дастурлари” Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади;
  • ҳар йили давлат органлари ва ижтимоий объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва “яшил технология”ларни жорий қилиш бўйича экологик рейтинги юритиб борилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид