Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтмоқда — инсайдер
Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га ўтиши аниқ бўлди, деб ёзади таниқли инсайдер Фабрицио Романо.
«Шаҳарликлар» 20 ёшли ҳимоячи учун «Ланс»га 40 млн евро тўлайди. Яна бонуслар ҳам бор.
Ўзбекистонлик футболчи яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади ва АПЛ клуби билан 2029 йил июнигача мўлжалланган шартнома имзолайди. Келишувни яна бир йилга узайтириш имконияти бўлади.
Шу тариқа Ҳусанов Англия Премер-лигасида ўйнайдиган биринчи ўзбек футболчисига айланади. Дунёнинг энг томошабоп чемпионатида футболчиси ўйнаган давлатлар сони эса 119 тага етади.
Эслатиб ўтамиз, «Ланс» Ҳусановни 2023 йил июл ойида «Энергетик-БГУ»дан 100 минг еврога сотиб олганди.
Мавзуга оид
18:31 / 29.10.2025
Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди
19:53 / 23.09.2025
«Унинг ўйини ўта ишончли ва барқарор» – Гвардиола Ҳусанов ҳақида
09:40 / 19.09.2025
Ҳоландда яна бир рекорд, «Барса» ғалаба билан бошлади. Кун ўйинлари
19:19 / 23.08.2025