Фаол депутатлар миллий кадрлар захирасига киритилади
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Фото: Kun.uz
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутати фаолияти кафолати кучайтирилади.
Депутатлик фаолиятида бошқаларга ўрнак бўлган халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашининг фаол депутатларини тегишли сиёсий партия раҳбарининг тақдимномасига асосан миллий кадрлар захирасига киритиш амалиёти йўлга қўйилади.
Маҳаллий бюджетни шакллантириш жараёнига маҳаллий кенгаш депутатларини фаол жалб этиш орқали аҳолининг турмуш фаровонлиги оширилади, депутатлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизими яратилади.
Бюджет лойиҳасини шакллантиришда ҳудудлар тоифасидан келиб чиқиб, бюджет харажатларининг уч – беш фоизи бевосита маҳаллий кенгаш депутатларининг ташаббуси асосида йўналтирилиши амалиёти йўлга қўйилади. Бунда, Сенат билан ҳамкорликда “Сайловчи – депутат – ҳоким – кенгаш” тўрт бўғинли ўзаро ҳамкорлик тизими жорий этилиши назарда тутилади.
Мавзуга оид

11:18 / 23.03.2025
«Чунки пули тугайди» — Алишер Қодиров сайловдан кейин партиялар жим бўлиб қолиши ҳақида

10:04 / 04.02.2025
Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади?

10:12 / 31.01.2025
Олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади

15:03 / 10.01.2025