Жаҳон | 21:06 / 13.01.2025
3738
2 дақиқада ўқилади

Жамму ва Кашмирда стратегик муҳим туннел фойдаланишга топширилди

Узунлиги 6,5 километрга етадиган туннелнинг қиймати 313 млн долларни ташкил этди. Туннел Хитой билан чегара яқинида жойлашган минтақанинг мудофаа эҳтиёжлари учун муҳим аҳамиятга эга.

Фото: Getty Images

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Жамму ва Кашмирда қурилган янги туннелнинг очилишига ташриф буюрди, деб хабар беради NDTV. Ушбу туннел минтақани автотранспортлар ҳаракати учун қулайроқ қилиши кутилмоқда.

Туннелнинг қиймати 313 миллион долларни ташкил этган. Узунлиги 6,5 километрга етадиган туннел Шринагар-Леҳ шоссесида жойлашган. Қурилиш ишлари 2015 йилда бошланган эди. Туннел Хитой билан чегара яқинида жойлашган Ладакҳа минтақасининг мудофаа эҳтиёжлари нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга. У, шунингдек, Жамму ва Кашмирни мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан боғлаб туради.

Лойиҳани назорат қилган Автомагистраллар ва инфратузилмаларни ривожлантириш миллий корпорацияси ушбу туннелни «муҳандислик мўъжизаси» деб атаган. Очилиш маросимида хавфсизлик чоралари кучайтирилган: ҳудудга полиция ва ҳарбийлар жойлаштирилган, шунингдек, муҳим чорраҳаларга бир нечта назорат-ўтказиш пунктлари ўрнатилган.

2020 йил июнда тоғли Шарқий Ладакҳа ҳудудида Хитой ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасида тўқнашув содир бўлганди. Ўшанда 20 нафар ҳинд ҳарбийси ҳалок бўлган, натижада икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кескинлашган.

Аввалроқ Кашмирдаги янги темирйўл кўприги Ҳиндистондаги вазиятни ўзгартириши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. Ҳинд темирйўлларига Жамму штатидаги Ченаб дарёси устидан ўтган ушбу кўприк қурилишини якунлашга 20 йил керак бўлган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди