Қатар Ғазо сулҳ битимининг якуний лойиҳасини ҲАМАС ва Исроилга топширди
АҚШ, Қатар ва Миср воситачилигидаги бир йилдан ортиқ давом этаётган музокараларда «ютуққа» эришилгани таъкидланмоқда.

Фото: Reuters
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокараларда воситачилар Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувининг якуний лойиҳасини томонларга топширди. Бу ҳақда музокаралардан хабардор расмийга таяниб Reuters хабар берди.
Қайд қилинишича, 13 январга ўтар кечаси воситачилар – АҚШ, Қатар ва Миср орқали бир йилдан ортиқ давом этаётган музокараларда «ютуққа» эришилган. Агентлик манбасининг айтишича, Қатар вакили томонларга ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув матнини топширган.
Музокараларда АҚШ амалдаги президенти Жо Байден ва АҚШ сайланган президенти Доналд Трампнинг элчилари, Исроил разведка хизматлари «Моссад» ва «Шин Бет» раҳбарлари, шунингдек, Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон ас-Соний иштирок этган.
«Кейинги 24 соат келишувга эришиш учун жуда муҳим бўлади», деди манба.
Исроилнинг юқори мартабали мулозимларидан бири агар ҲАМАС таклифга жавоб берса, келишув бир неча кун ичида тузилиши мумкинлигини айтди. Музокараларга яқин бўлган Фаластин расмийси Доҳадан олинган маълумотлар «жуда истиқболли» деган.
ҲАМАС музокараларда муваффақиятга эришилганини тасдиқлади, деб ёзди Times of Israel.
Тахминларга кўра, томонлар келишувни АҚШ сайланган президенти Доналд Трампнинг инаугурацияси куни – 20 январгача тузмоқчи. Аввалроқ, у агар исроиллик гаровга олинганлар лавозимга киришгунга қадар озод этилмаса, ҲАМАС «жиддий қасосга» йўлиқишини ваъда қилган эди.
Reuters агентлигининг қайд этишича, ҳар икки томон ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганлар ва асирларни алмашишга рози. Бироқ, ҲАМАС келишув Исроилнинг Ғазодан чиқиб кетишига олиб келиши кераклигини таъкидлаяпти. Ўз навбатида Исроил ҲАМАС йўқ қилинмагунча урушни тўхтатмаслигини айтган.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Трамп Лос-Анжелесга денгиз пиёда аскарлари ва кўпроқ миллий гвардиячиларни юборди
Жаҳон | 08:00
-
Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 00:28
-
Британияда 400 мингдан ортиқ давлат хизматчиси сунъий интеллектдан фойдаланишга ўқитилади
Фан-техника | 00:07
Мавзуга оид

13:24 / 09.06.2025
Исроил ҳаво кучлари Сурияга ҳужум қилди

11:09 / 09.06.2025
Исроил Ғазога кетаётган ва бортида Грета Тунберг бўлган кемани қўлга олди

09:19 / 09.06.2025
Исроилда Тунберг бўлган кемани Ғазога киритмаслик ҳақида буйруқ берилди

15:21 / 06.06.2025