Жаҳон | 13:45 / 13.01.2025
1443
3 дақиқада ўқилади

Хорватиядаги сайловларда амалдаги президент ғалаба қозонди

Дастлабки расмий маълумотларга кўра, Киевни танқид қилиш билан танилган Хорватия президенти Зоран Миланович президентлик сайловларининг иккинчи босқичида катта фарқ билан ғалаба қозонган.

Фото: Damir Sencar/dpa/Pool HINA/picture alliance

Хорватияда 12 январ, якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида амалдаги давлат раҳбари Зоран Миланович ғалаба қозонди. Дастлабки расмий маълумотларга кўра, унга сайловчиларнинг 78 фоизи овоз берган бўлса, 22 фоизи унинг рақиби, собиқ фан, таълим ва спорт вазири Драган Приморац учун овоз берган.

Президентлик сайловларининг иккинчи босқичи олдидан хорватиялик тадқиқотчилар Ахборот барқарорлиги маркази (CIR) билан ҳамкорликда ботларнинг катта тармоғидан фойдаланган ҳолда кремлпараст дезинформацион кампания белгиларини топди. «Россияпараст, Европа Иттифоқига қарши ва НАТОга қарши бот-тармоқлар амалдаги президент Зоран Милановични доимий равишда мақтаб, кучайтиргани, шу билан бирга, Европа Иттифоқига қарши ва НАТОга қарши хабарларни тарқатгани аниқланди», дейилади Лондонда жойлашган CIR ҳисоботида.

29 декабрь куни бўлиб ўтган биринчи турда амалдаги давлат раҳбари Милановичга иккинчи муддатга қайта сайланиш учун 1 фоиз овоз етмай қолди. Ўшанда унинг энг яқин рақиби Приморац 19,4 фоиз овоз йиғди. Биринчи турда жами саккиз нафар номзод иштирок этди, қолган олти нафари эса 10 фоиздан кўп овоз тўплай олмади.

Тадқиқот: Хорватияда Россия ботлари кампанияси бошланган

Хорватиялик тадқиқотчилар Ахборот барқарорлиги маркази (CIR) билан ҳамкорликда Хорватиядаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичи олдидан катта бот тармоғидан фойдаланган Кремлпараст дезинформация кампанияси аломатларини аниқлади. Бу ҳақда 9 январ куни CIR ҳисоботига таяниб, Politico хабар берди.

«Россияпараст, Европа Иттифоқига қарши ва НАТОга қарши бот-тармоқлар амалдаги президент Зоран Милановични доимий равишда мақташи, айни пайтда Европа Иттифоқига ва НАТОга қарши хабарларни тарқатгани аниқланди», — дейилади ҳисоботда. Шунингдек, улар Милановични қўллаб-қувватловчи кунига 100 дан ортиқ хабарларни чоп этган «сохта Facebook аккаунтлари»дан бирининг хатти-ҳаракатлари бўйича мисол келтирди.

Лондонда жойлашган, дезинформацион операцияларни фош этувчи CIR нотижорат ташкилоти ҳисоботида айтилишича, Россия бот-тармоқлари 29 декабр куни бўлиб ўтган мамлакат президентлик сайловларининг биринчи босқичи олдидан Милановичнинг рейтингини ошириш учун қаттиқ ишлай бошлаган. Қайд этилишича, ҳисобот хорватиялик мустақил тадқиқотчилар томонидан CIR билан ҳамкорликда Resilience Network ташаббуси доирасида тайёрланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти