Энг кўп солиқ тўлаган давлат ва хусусий компаниялар ўнталиги маълум қилинди
Солиқ қўмитаси 2024 йилда Ўзбекистоннинг энг йирик 10 та давлат ва хусусий сектордаги солиқ тўловчиларини маълум қилди. Давлат корхоналари орасида НКМК, ОКМК ва «Навоийуран», хусусий сектор орасида эса UzBAT ва Tashkent Tabacco етакчилик қилган.

Солиқ қўмитаси 2024 йилда энг кўп солиқ тўлаган топ-10 давлат корхоналари ва хусусий компаниялар рўйхатини эълон қилди.
Қайд этилишича, ўтган йилда 949 та йирик солиқ тўловчи томонидан 123,3 трлн сўм солиқ тушумлари амалга оширилган.
Давлат корхоналари орасида солиқ тушумлари миқдори бўйича Навоий кон металлургия комбинати етакчилик қилмоқда. Ҳисобот даврида НКМК томонидан 35,4 трлн сўмдан кўпроқ солиқ тўланган. Кейинги ўринларни Олмалиқ кон металлургия комбинати (10,8 трлн сўм) ва «Навоийуран» ДК (4,6 трлн сўм) эгаллаган.
Хусусий сектордаги топ-10 йирик солиқ тўловчилар томонидан йил давомида қарийб 8,7 трлн сўм солиқ тўланган. Мазкур рейтингда UzBAT АЖ 2,9 трлн сўм солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда энг юқори кўрсаткич қайд этган. Ундан кейинги ўринда Tashkent Tabacco МЧЖ (1 трлн сўм) жойлашган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

08:30 / 30.04.2025
Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар қанча солиқ тўлагани айтилди

16:31 / 24.02.2025
Хитойда компания бўйдоқ ходимларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилди

13:26 / 18.02.2025
Хитой Ўзбекистондаги хорижий компаниялар сони бўйича етакчига айланди

10:28 / 21.01.2025