Ҳудудларда кичик отеллар қурилишига субсидиялар ажратилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тарихий объектлар ва туризм ривожланмаган ҳудудларда меҳмонхоналар фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди.

Фото: Kun.uz
Давлат бюджетидан туман (шаҳар)ларда кичик отелларни қуриш ва жиҳозлашга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун бир марталик субсидия ажратилади. Бунда субсидия янги қурилган (реконструкция қилинмаган) меҳмонхоналар ва кичик отелларга унинг тоифаси ва хоналар сонидан келиб чиқиб, 2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача бўлган даврда мувофиқлик сертификати берилганлари учун ажратилади.
Субсидия олиш учун давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХПга мурожаат қилиш лозим. Республиканинг 22 та туман (шаҳар)ида (меҳмонхона мавжуд бўлмаган) кичик отеллар учун субсидия миқдори хоналарнинг умумий сонига қараб белгиланади:
- хоналар сони 10 тадан кам бўлганда ҳар бир хона учун 10 млн сўм;
- хоналар сони камида 15 та бўлганда, ҳар бир хона учун 15 млн сўм;
- хоналар сони камида 20 та бўлганда, ҳар бир хона учун 20 млн сўм.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:
ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда меҳмонхоналар қуриш ҳамда меҳмонхона мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда кичик отеллар қуриш ва уларни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом;
Меҳмонхоналар мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)лар рўйхати.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Малайзия сунъий интеллект бўйича қўшма дастурлар ташкил этади
Ўзбекистон | 14:40
-
Ғазоликларни ўққа тутган Исроил, Украинанинг «Паутина» операцияси ва Париждаги тартибсизликлар – кун дайжести
Жаҳон | 14:30
-
Лавров ва Рубио Истанбулдаги бўлажак музокараларни муҳокама қилди
Жаҳон | 14:28
-
Қорақалпоғистонда бамбук экинзорлари барпо этилади
Ўзбекистон | 14:00
Мавзуга оид

13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади

09:50 / 17.05.2025
Уста деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратилади

15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади

11:15 / 12.05.2025