Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туристик кластер мақомини олиш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг "Туристик кластерлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Туристик кластерларни ташкил этиш ва уларга туристик кластер мақомини бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Туристик кластер мақоми Туризм қўмитаси томонидан берилади. Бу мақомни олиш учун қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиш керак:
- туроператор – меҳмонхона – транспорт хизматлари фаолиятини тўлиқ қамраб олиш;
- кластер ҳудудида камида 40 кишига мўлжалланган туристларни жойлаштириш воситаларининг мавжудлиги;
- кластер ҳудудида камида битта миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари сотиш нуқтасининг мавжудлиги;
- туризмнинг қуйидаги турларидан бирини ташкил этиш:
- экотуризм (геотуризм);
- агротуризм (қишлоқ туризми);
- этнографик туризм;
- маданий ва тарихий туризм;
- рекреацион туризм;
- тиббий (соғломлаштириш) туризми;
- туристлар (экскурсантлар) хавфсизлигини таъминлаш;
- қўшимча кўнгилочар хизматлар яратиш (от, туя, транспорт, велосипед, қайиқ, катамаранлар ижараси ва бошқалар);
- жойлаштириш воситаларида жойларни олдиндан банд қилиш ва туристик хизматларни олдиндан буюртма қилиш имкониятини яратиш.
Туристик кластер мақомини олиш учун ариза топширилгандан сўнг, ваколатли орган жойига чиқиб, аризачининг талабларга мувофиқлигини ўрганади ва ўз хулосасини Комиссияга юборади. Комиссия Туризм қўмитаси ходимлари ва туризм соҳасидаги ННТ вакилларидан иборат. Туристик кластер мақоми унинг қарори билан берилади.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:15 / 23.06.2026
Наманганда йирик қўйчилик кластери ташкил этилмоқда
12:02 / 18.06.2026