Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бурж Халифа Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди
Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи шарафига дунёнинг энг баланд биносида Ўзбекистон байроғи тасвирланди.
Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи шарафига Дубайдаги дунёнинг энг баланд биноси – Бурж Халифа Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Ўзбекистон президенти Абу-Даби шаҳрида БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан самарали музокаралар ҳамда ушбу мамлакатнинг етакчи давлат ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар тўплами, шу жумладан, Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида декларация қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда ҳам Шавкат Мирзиёевнинг БААга ташрифи шарафига Бурж Ал-Халифа ҳамда бошқа диққатга сазовор обектлар Ўзбекистон байроғи рангларига бурканган эди.
Мавзуга оид
23:44 / 08.02.2026
Абу-Даби шайхи “сунъий интеллект пойтахти”ни қуриш учун Трампга тегишли компанияга 500 млн доллар сармоя киритган - ОАВ
18:41 / 05.02.2026
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди
15:09 / 05.02.2026
Фирибгарликда айбланган шахс Интерпол орқали БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
17:29 / 02.02.2026