Ўзбекистон Британиянинг таниқли ижод уйи билан ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчихонасида Лондонда жойлашган Renée Pfister Art & Gallery Consultancy санъат ва галереялар бўйича маслаҳатлар тақдим этувчи ижод уйи таъсисчиси ва директори Рене Пфистер билан учрашув ўтказилди.

Фото: "Дунё" АА
Art & Gallery Consultancy ташкилоти йирик маданий тадбирлар, кўргазмалар ҳамда санъат ҳафталиги доирасида ўтказиладиган дастурларни ишлаб чиқиш бўйича ўз хизматларини тақдим этади.
Рене Пфистер музейлар ва санъат оламида ўттиз йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган таниқли бадиий раҳбар, куратор, регистратор ва бизнес маслаҳатчи ҳисобланади. Ташкилот Лондонда таъсис этилган. Унинг профессионал фаолияти 1992 йилда Британия музейида куратор ёрдамчиси сифатида бошланган. У ҳозирда Лондон сити университетида The Business of the Visual Arts and Curating & Exhibition Management ўқув курсларини ўтказиб келмоқда.
Учрашув давомида Рене Пфистер томонидан Ўзбекистонда санъат ва маданият соҳасида амалга оширилаётган кенг-кўламли ислоҳотлар юқори эътироф этилиб, келгусида ташкилотнинг республикадаги идора ва корхоналар билан ҳамкорликларни йўлга қўйиш ҳамда кенгайтиришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлиги билдирилди.
Мулоқот давомида келгусида нуфузли йўналишларда қўшма тадбирлар ва кўргазмаларни ўтказиш ҳамда санъат соҳаларида ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат якунида Рене Пфистер томонидан Renée Pfister Art & Gallery Consultancy билан Ўзбекистоннинг манфаатдор идора ва ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларида амалий кўмак кўрсатишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

13:21 / 05.06.2025
Ўзбекистон паррандачилик маҳсулотлари Британияга етказилади

13:39 / 02.06.2025
Ўзбекистон университетларига Британиядан профессор-ўқитувчилар жалб қилинади

18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди

09:22 / 23.05.2025