Ҳоланд «Манчестер Сити» билан келишувни 2034 йилга қадар узайтирди
«Манчестер Сити» форварди Эрлинг Ҳоланд «шаҳарликлар» сафида 2034 йилгача фаолият юритадиган бўлди.

Клуб расмий сайти 24 ёшли норвегиялик голеадор билан 9,5 йиллик шартнома имзоланганини эълон қилди. Унга кўра, Эрлинг 2034 йилнинг 30 июн кунига қадар «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилади.
«Янги шартнома имзолагандан жуда хурсандман ва бу ажойиб клубда яна кўпроқ вақт ўтказиш имкониятига эга бўламан.
«Манчестер Сити» — ўзгача клуб, бу ерда ажойиб инсонлар ва фантастик мухлислар бор. Бундай муҳитда ҳар бир футболчи ўзининг энг яхши қирраларини намоён этишни истайди.
Шунингдек, мен Пепга, унинг мураббийлар штабига, жамоадошларимга ва клубдаги ҳаммага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Чунки сўнгги икки йил ичида улар менга жуда катта ёрдам беришди. Энди мен «Сити»нинг ажралмас қисмиман. Мен ривожланишда давом этишни, ўз устимда ишлашни ва келажакда кўпроқ муваффақиятларга эришиш учун қўлимдан келган барча нарсани қиламан», - дейди Ҳоланд.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
-
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Халқаро судда жавоб беришга тайёрлигини билдирди
Жаҳон | 21:12 / 07.06.2025
Мавзуга оид

20:39 / 28.05.2025
Абдуқодир Ҳусанов уйланди

10:12 / 21.05.2025
«Сити» КДБ билан хайрлашди ва ЕЧЛга яқинлашди

18:17 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар

10:00 / 01.05.2025