Туркияда сохта олтиннинг янги тури тарқалди
Уни ҳақиқийсидан фарқлаш қийин экани таъкидланмоқда.

Фото: Getty Images
Туркия бозорларида ҳатто заргарлар ҳам аниқлай олмайдиган сохта олтин кенг тарқалди ва бу фуқароларда ваҳима уйғотди, деб ёзди CNN Turk.
«Бозорда қалбаки олтинлар бўйича огоҳлантириш энг юқори даражага етди. Заргарлар ҳам зўрға ажрата оладиган қалбаки олтин фуқаролар орасида ваҳима уйғотди», дейилади телеканал хабарида.
Олтин ва пул бозори мутахассиси Исам Мемиш сўзларига кўра, сохта олтиннинг бозорларда пайдо бўлишига ёз мавсумида олтин нархининг кўтарилиши ва тушиши сабаб бўлиши мумкин.
«Улар устахоналар, масалан, заргарлик устахоналари очишади ва бозорга паст навли ёки бутунлай қалбаки маҳсулотларни қўйишади. Одатда улар онлайн сотилади», деб тушунтирди эксперт.
Заргарлик дўконлари эгалари ҳам фирибгарлар қурбони бўлаётгани хабар қилинди. Савдогарлар ўзларининг ҳимоя усулларини ҳам ўйлаб топди. «Фирибгар келганида биз уни видео суратга олиб, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳга жўнатамиз», деди Мемиш.
Туркия заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик марказлардан биридир. Турк заргарлари ўз ҳунармандчилиги билан машҳур бўлиб, ноёб заргарлик буюмларини яратади.
Туркия Марказий банки олтин захираларини мустаҳкамлаш ва миллий валюта барқарорлигини таъминлаш мақсадида фаол равишда олтин харид қилади.
Олтин тақинчоқлар Туркияга борган сайёҳлар орасида машҳур сувенир ҳисобланади.
Мавзуга оид

18:25
“Ҳануз Эрдўғандек кучли лидер Туркияда йўқ” - сиёсий таҳлилчи билан суҳбат

12:07
Малайзияда "Умра плюс Ўзбекистон" зиёрат туризм пакетлари жорий қилинади

09:30 / 28.03.2025
Туркиядаги норозилик намойишлари: 1900 га яқин киши қўлга олинди

22:42 / 27.03.2025