Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Германия автосаноатига сармоя киритишга тайёрланмоқда
Пекин Германияда бир қатор автомобил заводларини сотиб олиш ёки саноатга сармоя киритишнинг бошқа шакллари имкониятларини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради Reuters. Volkswagen бу хабарга изоҳ беришдан бош тортди.
Фото: Julian Stratenschulte/picture alliance/dpa
Хитой Германиянинг ёпилиши режалаштирилган автомобил заводларига, айниқса Volkswagen концерни корхоналарига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда 16 январ, пайшанба куни Reuters агентлиги Хитой ҳукумати режаларидан хабардор манбасига таяниб хабар берди. Ушбу корхоналарни сотиб олиш Хитойга ўзининг юқори сифати ва узоқ анъаналари билан машҳур бўлган Германия автомобил саноатидаги таъсирини кучайтиришга имкон беради, дея таъкидлади агентлик манбаси. Хитойлик аниқ инвесторлар тўғрисида маълумот ҳозирча ошкор этилмаган. Хитой компаниялари аллақачон немис иқтисодиётининг турли тармоқларига сармоя киритаётган бўлса-да, Германияда автомобил ишлаб чиқариш улар учун янги чегара бўлиб қолмоқда.
Volkswagen, касаба уюшмаларининг кескин қаршиликларига қарамай, Дрезден ва Оснабрюкдаги заводларини ёпиш ёки эҳтимол уларни сотиш ҳақида ўйламоқда. Шу билан бирга, Хитой компаниялари иш ўринлари кафолати ва ишлаб чиқаришни сақлаб қолишни талаб қилаётган немис касаба уюшмаларининг муносабатидан хавотирда.
Reuters манбасининг айтишича, сармоявий қарорлар янги немис ҳукумати позициясига боғлиқ бўлиб, унинг таркиби 23 феврал куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари парламент сайловларидан кейин маълум бўлади. Пекин инвестициялари Хитой ва Германия автомобил ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги рақобатни кучайтиради.
Volkswagen эҳтимолий Хитой сармоялари ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди. Компания вакилининг айтишича, унинг мақсади фирма ва унинг ходимлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ечим топишдир.
Ўз навбатида, Хитой ТИВ вакили Пекин немис компанияларига Хитой иқтисодиётига сармоя киритиш учун катта имкониятлар берганини алоҳида таъкидлади. Хитой немис томони ҳам очиқ қолади ва Хитой компаниялари учун адолатли ва «камситишсиз» ишбилармонлик муҳитини яратади, деб умид қилмоқда.
Мавзуга оид
11:48 / 24.12.2025
WDR: Германия ташқи разведкаси раҳбари Наришкин билан телефонда гаплашган
12:57 / 23.12.2025
Deutsche Bahn'да кечикиш рекорди: пунктуаллик 59 фоизга тушди
14:19 / 22.12.2025
Германия 2025 йилда оилани бирлаштириш бўйича 100 мингдан ортиқ виза берди
13:00 / 22.12.2025