Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон телеканаллари Туркманистонда намойиш этилади
«Ўзбекистон», «Ёшлар», «Спорт», «Болажон», «Наво», «Маданият ва Маърифат» ва бошқа ўнлаб телеканаллар сунъий алоқа йўлдоши орқали эфирга узатилади.
«Turkmen Hemrasy» алоқа сунъий йўлдошида Ўзбекистон теле ва радиоканалларининг янги тўплами ишга туширилди. Энди туркманистонлик томошабинлар очиқ трансляция орқали ўзбек кўрсатувларини қўшимча харажатсиз томоша қилиши мумкин. Бу ҳақда Туркманистоннинг Orient нашри хабар берди.
Пакет долзарб ахборот-таҳлилий дастурлар, кўнгилочар кўрсатувлар, ҳажвий кўрсатувлар, концертлар, филмлар ва телесериаллар, шунингдек, анъаналар, санъат ва саёҳатларга бағишланган маданий-маърифий кўрсатувлар, оммавий мусобақалар кўрсатувларини ўз ичига олган, жумладан «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Спорт», «Болажон», «Наво», «Маданият ва Маърифат» ва бошқа ўнлаб телеканаллардан иборат. Каналлар TürkmenÄlem/MonacoSat 52°E сунъий алоқа йўлдоши орқали эфирга узатилади.
Таъкидланишича, янги пакет юқори сифатли тасвир ва овозга эга ўзбек тилидаги ноёб контентдан фойдаланиш имконини беради. Буларнинг барчаси бепул тақдим этилади.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:03 / 15.05.2026
Инфографика: дунёда энг кўп сунъий йўлдошга ким эгалик қилади?
19:43 / 04.04.2026
Май ойида "Самарқанд 2028" сунъий йўлдоши учирилиши кутилмоқда
08:53 / 23.03.2026